Ўзбекистон олий таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йилида ўқишга кириш мақсадида жами 948 минг 211 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга (1 миллион 484 минг 463 нафар) нисбатан 536 минг 252 нафарга ёки тақрибан 36 фоизга камдир. Давлат тест маркази маълумотига мувофиқ, рўйхатдан ўтган абитуриентлардан 479 минг 627 нафари кундузги таълим шаклини, 435 минг 995 нафари сиртқи таълим шаклини, 32 минг 589 нафар эса кечки таълим шаклини танлашган.
Тиллар кесимида эса мазкур абитуриентлардан 804 минг 660 нафари ўзбек тилида, 109 минг 232 нафари рус тилида, 31 минг 462 нафари қорақалпоқ тилида, 2 минг 857 нафари эса бошқа тилларда ўқиш истагини билдирган. ДМТ қайдича, мазкур статистика якуний бўлиб, унга тест синови учун тўловни амалга оширмаган, таълим йўналишларини танламаган, текширишлар натижасига кўра ҳали мактабни тамомламаганлиги аниқланган абитуриентлар киритилмаган. Ўзбекистонда янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бугун, яъни 5 августдан турли ҳудудлардаги стадион ва хиёбонларда бошланди.