Ўзбекистон врачлари илк бор мустақил равишда жигар трансплантациясини амалга оширди

 

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли амалга оширди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирликка кўра, бунга қадар ўзбек-рус ва ўзбек-ҳинд қўшма жарроҳлари 8 та ортотопик жигар трансплантациясини ўтказган. Бу галги операция ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси бўлди.

10 соатдан ортиқ вақт давом этган операцияда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган жигар циррози билан хасталанган бемор — 38 ёшли Азима Розиқовага 42 ёшли акаси Бекмурод Розиқовнинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилди. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши, донор палатага олинган, — дейилади хабарда.

 

 

← Рўйхатга қайтиш