Президент сайловдаги рақибларига миннатдорлик билдирди

 

 
 
Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев тадбирда сўзга чиқди.
 
«Аввало, менга улкан ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайлаган барча юртдошларимга, чин қалбимдан миннатдорлик изҳор этиб, меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан», - деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шунингдек, сайловда фаол иштирок этган бошқа номзодлар — Мақсуда Ворисова, Алишер Қодиров, Нарзулло Обломуродов ва Баҳром Абдуҳалимовга алоҳида миннатдорлик билдирди ҳамда уларнинг келгуси ишларига омад тилади.
 
 
 
 
 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш