Меҳнат вазирлиги: мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар жазоланди
Меҳнат вазирлиги: мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар жазоланди

 

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси билан 736,1 миллион сўм миқдорида жарима солинган.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати томонидан тарқатилган хабарномада айтилган. Қайд этилишича, пахта йиғим-терими мавсумида жами 13 минг 419 та мониторинг олиб борилган бўлиб, меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга нисбатан жами 198,4 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима тайинланган. “Бунда 5 та ҳолатда мажбурий меҳнат бўйича, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди”, дейилган хабарномада.

 

 

← Рўйхатга қайтиш