2 март – Ўзбекистон БМТга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинган кун
2 март – Ўзбекистон БМТга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинган кун

 

1992 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси БМТга янги суверен, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида кирди. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Штаб-квартираси олдида мустақил Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда БМТнинг ўндан ортиқ дастурлари, жамғармалари ва агентликлари, жумладан, БМТ Тараққиёт дастури (БМТ ТД), Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сингари бир қатор ихтисослашган муассасалари фаолият олиб бормоқда.

 

← Рўйхатга қайтиш