АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини, демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши маълум қилинди
АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини, демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши маълум қилинди

 

АҚШ Қорақалпоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар юзасидан хавотир билдирди ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилди.

"Биз Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Биз расмийларни Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва бурчларига мувофиқ, барча асосий ҳуқуқлар, шу жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрини ифода этишга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга чақирамиз.

Биз расмийларни зўравонликларни халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида тўлиқ, ишончли ва ошкора тергов қилишга чақирамиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлайди".

Қорақалпоғистондаги ҳуқуқбузарликлар, қонунбузарликлар ва зўравонликлар тўлиқ, ишончли ва шаффоф тарзда тафтиш қилиниши керак. Текширув ва тергов халқаро нормалар асосида олиб борилсин, дейилади баёнотда.

"Қўшма Штатлар азалдан Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келади ва шу позицияда қатъий", — дейилади Давлат департаменти баёнотида.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш