Шарипов Фирдавс Холназарович
Шарипов Фирдавс Холназарович
Шарипов Фирдавс Холназарович


Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Мафкура ва маърифий ишлар бўйича раис ўринбосари

 

Туғилган йили: 07.09.1983 йил
Туғилган жойи: Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани
Миллати: ўзбек
Партиявийлиги: Ўзбекистон ХДП аъзоси

Маълумоти бўйича мутахассислиги: Миллий истиқлол ғояси: ҳуқуқ ва маънавият асослари, Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати.

 

Халқ депутатлари республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

2017-2020 йй. - Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати;
2020 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2000-2003 йй. - Денов тумани «А.Ҳидоятов» жамоа хўжалиги ҳисобчиси;
2003-2007 йй. - Термиз давлат университети талабаси;
2007-2012 йй. - Термиз ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси;
2012-2017 йй. - Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмасининг катта мутахассиси, етакчи мутахассиси, гуруҳ раҳбари-бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари-ҳудудий бўлинма раҳбарининг ўринбосари;
2014-2019 йй. - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш курси ўқитувчиси(ўриндошлик асосида);
2017-2017 йй. - Республика Маънавият тарғибот маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари;
2017-2020 йй. - Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари;
2020-2023 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси;
2021 й. – ҳ.в.  - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Мафкура ва маърифий ишлар бўйича раис ўринбосари;
2023 й. -  ҳ.в.  - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари.