Наманганда депутатлик ўрганишлари олиб борилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Анвархон Темиров вилоятнинг Косонсой туманида ижтимоий-иқтисодий масалалар ва аҳоли мурожаатларини ўрганди.

Хусусан, Нурафшон маҳалласида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2026-йил 2-мавсуми доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган ички йўлларни асфальтлаш ишлари кўздан кечирилди. Маҳалла аҳолиси билан мулоқотда эса ичимлик суви таъминоти, қудуқ ташкил этиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Шунингдек, тумандаги 5- ва 34-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.

Ўрганишлар якунида эса Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашида масъуллар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, аҳоли мурожаатлари ижросини назоратга олиш ва депутатлик назоратини кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш