Вафаев Улуғбек Назарович
Вафаев Улуғбек Назарович
Вафаев Улуғбек Назарович


Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари

Туғилган йили: 01.01.1967 йил
Туғилган жойи: Самарқанд вилояти, Булунғур тумани
Миллати: ўзбек
Партиявийлиги: Ўзбекистон ХДП аъзоси

Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодчи, молиячи, ҳуқуқшунос

Илмий даражаси: иқтисод фанлари номзоди

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шахар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзолиги:
1999-2004 йй. - халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутати,
2005-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,
2010-2015.йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,
2019 - ҳ.в.      - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1984-1984 йй. - Самарқанд вилояти Жомбой тумани хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси ҳайдовчиси
1984-1985 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти талабаси
1985-1987 йй. - Ҳарбий хизматда
1987-1990 йй. - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти талабаси
1991-1991 йй. - Самарканд вилояти Жомбой тумани «Улуғбек» номли пахтачилик давлат хўжалигида иқтисодчи
1991-1992 йй. - Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий тадқиқот институтининг аспиранти
1992-1994 йй. - Самарканд вилояти Жомбой тумани молия бўлими Тўловларни режалаштириш ва уни бажарилишини назорат қилиш бўлимининг I-даражали иқтисодчиси, мудир муовини-бюджет инспекцияси бошлиғи
1994-1995 йй. - Самарқанд вилояти «Самарқанд кийим» акциядорлик жамиятида бош ҳисобчи ўринбосари, бош ҳисобчи
1995-1997 йй. - «Ўзсавдогарбанки»нинг Самарқанд вилояти бўлимининг Пул муомаласи ва қимматбаҳо қоғозлар бўлимида бош иқтисодчи, Қимматбаҳо қоғозлар бўлими бошлиғи, амалиёт маркази бошлиғи муовини-Иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи
1997-1999 йй. - Ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат «Пахтабанк»нинг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
1999-2004 йй. - Ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат «Пахтабанк»нинг Жомбой тумани бўлими бошқарувчиси
2004-2005 йй. - «Ўзсаноатқурилишбанки»нинг Самарқанд минтақавий филиали бошлиғи
2005-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП МК раиси ўринбосари
2010-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари
2015 й - ҳ.в. - Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари