Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосари
Туғилган йили: 20.01.1961 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Миллати: ўзбек
Партиявийлиги: Ўзбекистон ХДП аъзоси
Маълумоти: олий
Тамомлаган: 1984 й. Тошкент давлат тиббиёт институти (кундузги)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: шифокор
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзолиги:
2009-2014 йй. Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати,
2014 й. –х.в. халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати,
2015 й. – х.в. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1984-1987 йй. - Тошкент давлат медицина институти клиникаси интернатура
1987-1989 йй. - Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 6-сонли поликлиника шифокор-терапевти
1989-2003 йй. - Тошкент вилояти Зангиота тумани "Назарбек" қишлоқ врачлик пункти шифокор-терапевти
2003-2018 йй. - Тошкент вилояти Зангиота тумани "Назарбек" қишлоқ врачлик пункти мудири
2018-2018 йй. - Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 19-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири
2018 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосари
2018 йил, I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган