olij-mazhlis
Пахтакорда Қонунчилик палатаси депутати аҳоли мурожаатларини ўрганди (видео)
Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ў. Ўрозбоев иштирокида Пахтакор тумани “Боғишамол” МФЙда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида халқ билан юзма-юз учрашув ташкил этилди...
Маҳалла: “Болаларга ҳимоя ордери бериладими?..”
“Маҳалла” газетасининг 2-март, 15-сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамажонованинг “Болаларга ҳимоя ордери бериладими?..” сарлавҳали мақоласи чоп этилди
ЎзХДП фракцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди (видео)
Фракция аъзолари ҳисоботни кўриб чиқиш жараёнида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эҳтиёжманд аҳолини уй-жой билан таъминлаш, давлат дастурига киритилган, аммо айрим сабабларга кўра амалга ошмай қолган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди...
Қишлоқ мактабларида ошхонани ижарага олиш тадбиркор харажатларини ошириб юбормайдими? (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси йиғилишида давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди...
Ҳар бир мақсадга эришиш халқимиз манфаатларига хизмат қилишини унутмаслик зарур
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДПнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди...
Халқ сўзи: Ўзбекистон — ижтимоий давлат
“Халқ сўзи” газетасининг 27 февраль, 42-сонида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалар қўмитаси раиси, ЎзХДП аъзоси Одилжон Иминовнинг “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” сарлавҳали мақоласи чоп этилди
ЎзА: Телефонга қарамлик касаллик даражасига етмоқда
Болаларнинг гаджетлардан фойдаланиши оқибатлари хусусида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, мутахассислиги шифокор бўлган Қизилгул Қосимова қуйидагиларни қайд этди...
Гиёҳвандликка қарши курашиш — ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши керак
Кейинги пайтларда ёшларимиз орасида кучли таъсир қилувчи ва таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларига қарамлик иллатига ружу қўйиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу иллат ёш оилаларнинг барбод бўлишига, болаларнинг тирик етим қолишига зомин бўлаётгани таассуфлидир...
Қурилиш, коммунал соҳа объектлари депутат назоратида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў. Ўрозбоев томонидан Дўстлик туманида иссиқлик таъминоти корхоналари тарифларининг қайта кўриб чиқилиши, уларнинг хусусий шерикликка берилиши ҳамда молиявий соғломлаштирилиши борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди...
Таълим, тадбиркорлик ва қурилиш соҳасидаги ишлар ҳолати қандай?
Қуйи палатанинг бир гуруҳ депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд вилоятида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишмоқда...