Қурултойлар
  1. Партиянинг олий раҳбар органи Партия Марказий Кенгаши томонидан беш йил ичида камида бир марта чақириладиган қурултой ҳисобланади.
  2. Қурултой делегатлари Марказий Кенгаш пленуми томонидан тасдиқланган вакиллик меъёри ва делегатлар сайлаш тартибига мувофиқ минтақавий партия ташкилотларидан сайланадилар.

Партиянинг Марказий Кенгаши, Марказий Тафтиш Комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, агар улар қурултой делегати этиб сайланмаган бўлсалар, қурултой ишида маслаҳат овози билан қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

  1. Марказий Кенгаш Партия қурултойини чақириш, таклиф этилаётган кун тартиби, вакиллик меъёри ва делегатлар сайлаш тартиби тўғрисидаги қарори кечи билан қурултойга бир ой қолганда эълон қилинади.
  2. Партия қурултойини ўтказиш санаси Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан белгиланади ва эълон қилинади.
  3. Партия қурултойи ваколатларига қуйидагилар киради:

- делегатларнинг ваколатларини текшириш, қурултой кун тартиби ва иш тартибини белгилаш, ишчи органларини сайлаш;

- Партия Дастурини, бошқа умумпартиявий сиёсий ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

- Партия Уставини қабул қилиш, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

- Партия Марказий Кенгаши аъзоларининг партия Уставнинг 6.6.2-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш (партия уставининг 6.6.5-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

- Марказий Тафтиш Комиссияси аъзоларининг партия Уставнинг 6.12.1-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш;

- Партия Марказий Кенгаши, Марказий Тафтиш Комиссияси, қурултой томонидан сайланадиган бошқа органлар ва шахсларнинг ҳисобот ва маърузаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

- Партия Марказий Тафтиш Комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

- Партияни тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

- Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш;

- Партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш (партия уставининг 6.6.5-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

- Партия фаолиятига оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

Қурултой қарорларини бажариш Партиянинг барча органлари, ташкилотлари ва аъзолари учун мажбурийдир.

Янгиликлар