Фахрийлар кенгаши

Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимидаги «Фахрийлар клуби»нинг

НИЗОМИ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Устави, Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси Ҳайъатининг тегишли қарорига мувофиқ Ўзбекистон ХДП тизимидаги «Фахрийлар клуби» ( кейинги ўринларда Клуб деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
  2. Клуб ўз фаолиятини Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Устави, Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси Ҳайъатининг тегишли қарорлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
  3. Клуб ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

II.КЛУБНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

  1. Клубнинг мақсади Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг мафкуравий ва сиёсий фаолиятини мустаҳкамлаш, пенсионерларнинг ҳаёт даражасини, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятни олиб боришда кўмаклашиш, пенсионерларни дори-дармон билан таъминлашдаги муаммоларни ўрганиш ва шу асосда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаш, партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборат.
  2. Қуйидагилар Клубнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ва бошқа тадбирларни ўтказишда партия кенгашларига кўмаклашиш;

партия ишини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

Қонунлар, Президент қарор ва фармонларига муносабатларни шакллантириб бориш ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш, тарғиботини қилишда фаол қатнашиш;

жамиятимиздаги ҳурмат ва эътиборга эга нуронийларнинг ёшлар тарбияси билан боғлиқ катта ҳаёт тажрибасидан самарали фойдаланиш ва татбиқ этишга кўмаклашиш;

мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ҳамда уларнинг жамиятимиз тараққиёти ва фуқаролар ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

фахрийларни мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни ижтимоий фаолиятга жалб этишга кўмаклашиш;

кексалар ҳаёти даражасини ошириш, эҳтиёжманд кексаларни ва аҳолининг бошқа қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш, ушбу мақсадларда тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, артистлар, хонандалар, рассомларни ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этишга кўмаклашиш.

Клуб тегишли ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

  1. Клуб ўз вазифаларини амалга оширишда Ўзбекистон ХДП кенгашлари, ўзаро меморандумга кўра Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди.
  2. Клуб ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Клуб аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиб боради.

 

III. КЛУБНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Клуб қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли кенгашлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида Марказий Кенгашга таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан ишлаб чиққан таклифларини Марказий Кенгашда кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

партия дастурий мақсадлари ва ғояларини, давлат сиёсатидан келиб чиқиб, партиянинг позициясини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ байрамлари, муҳим тарихий саналари муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишда қатнашиш;

Кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган кекса авлод вакилларини қийнаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни шакллантириш ва тегишли норматив ҳужжатларга партия позициясини аниқ баён этадиган таклифларни Марказий Кенгашга тақдим этиб бориш;

аҳолини, айниқса кекса авлод вакилларини турмуш даражасини яхшилаш таклифлар киритиш ҳамда партиянинг амалга ошираётган фаолияти, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиб бориш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Марказий Кенгашга таклифлар киритиш.

  1. Клубнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида партия Устави, Марказий Кенгашнинг тегишли қарорлари ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;

партия томонидан амалга оширилаётган фаолиятда фаол иштирок этиш, партия фаолиятини кучайтириш ва янада такомиллаштириш, партия нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

белгиланган йўналишлар бўйича кексалар, пенсионер ва ногиронлиги бўлган кекса авлод вакиллари билан олиб бориладиган ишларни самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

тегишли қонун, қарор ва бошқа норматив ҳужжатлар ижроси таъминланмаган ҳолатлар кузатилганида, партиянинг Марказий Кенгашига тегишли таклифларни киритиш ва шу орқали парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, зарур ҳолларда Марказий Кенгаш томонидан партия позициясидан келиб чиқиб, электорат манфаатларига мос бўлган таклифларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясига киритиш.

  1. Клуб раиси унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида билимларини, кўп йиллик ҳаётий тажрибаларини ижтимоий ҳимояга йўналтирилган давлат сиёсатини, айниқса кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган кекса авлод вакиллари турмуш даражасини оширишга қаратилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, улар ижросини ҳамда тарғиботини таъминлаш каби соҳалардаги ҳуқуқий билимларини тўла намоён этишлари зарур.

 

IV. КЛУБНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

  1. Клуб партия кенгашлари томонидан 10 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилади.

Клуб Марказий Кенгашда Ижроия қўмита Ҳайъати қарори билан, маҳаллий кенгашларда Ижроия қўмита қарори асосида тузилади. Клуб раиси партия раҳбари тавсияси билан клуб аъзоларининг йиғилишида сайланади.

  1. Клуб таркибига партия тизимида узоқ йиллар давомида фаолият юритган, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, аҳоли орасида ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар киритилади.
  2. Клуб раиси:

Клуб аъзолари билан йиғилишлар ўтказади;

Клубнинг жорий ишларини ташкил қилади;

партиянинг пленум, Ижроия қўмита йиғилишларида, тадбирларда унинг номидан вакил бўлади;

Клуб номидан чиқадиган таклиф ва тавсияларни Марказий Кенгашга тақдим этади.

  1. Клуб раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Клуб аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Клуб аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
  2. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Клубнинг йиллик, чораклик иш режалари Клуб йиғилишида муҳокама қилинади.

Клуб иш режаси ижроси юзасидан Клуб аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда Клуб йиғилишларида эшитилиб, тегишли хулосалар қилиб борилади.

  1. Клуб ўз фаолияти тўғрисида ҳар чоракда ўтказиладиган Клуб йиғилиши хулосалари билан Марказий Кенгашга ҳисобот тақдим этади ва партия дастурий ҳужжатларини такомиллаштириш, фаолиятни кучайтириш ва партия имижини ошириш, партия электорати манфаатларига қаратилган асослантирилган таклифларни тақдим этиб боради.
  2. Клубни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Клуб аъзоларини рағбатлантириш партия Устави ва ички норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

  1. Клубни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли партия кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Марказий Кенгаш аъзолари

Абдуллаева Шарбат Зулфиқаровна

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ раиси
Қурбонов Собир Шералиевич

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Алиева Дилором Ҳамиджановна

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Тоиров Носир Абдулхакович

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Усмонов Собиржон Усмонович

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси
Шодиева Бўритош Аминовна

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши фахрийси, ишчи гуруҳ аъзоси

Ҳудудлар