Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5215-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар билан мунтазам равишда давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Шу аснода, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими бош мутахассиси, Зарбдор туман Кенгаши депутати Н.Алламуратова ва ЎзХДП вилояти Кенгаши масъул ходими Д.Турғуновалар биргаликда Шароф Рашидов туманидаги "Онажоним орзулари" оилавий болалар уйида бўлишди.
Хонадон эгаси Шарофат опа гулчилик билан шуғулланади. Оилада 8 нафар болалар тарбияланмоқда. Болалар учун барча шарт шароитлар мавжуд. Бўш вақтларида китоб ўқиш билан биргаликда, гулчилик ишларида ёрдам бериб келишмоқда. Улар билан келажакдаги орзулари, бўш вақтдан самарали фойдаланиш керакли ва китоб мутоласи бўйича суҳбат олиб борилди. Болаларга Ёзувчилар уюшмаси томонидан чиқарилган китоблардан совға қилинди.