Улуғбек Иноятов қорақалпоғистонлик сайловчилар ва депутатликка номзодлар билан учрашди (фотогаларея)

Учрашувда сайловолди тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, партия Сайловолди дастуридаги таклиф ва ташаббусларни сайловчиларга халқона тилда тушунтириш, ғояларимизнинг бошқа партиялар ғояларидан устун жиҳатларини кўрсатиб бериш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашилди.

Учрашувда Олий Мажлис Сенати аъзоси Г.Аннақиличева, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ш.Уснатдинов, 8-сонли “Ақманғит” сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод М.Камалов, Жўқорғи Кенгес депутатлигига номзод Н.Матякубова, Мўйноқ туман Кенгаши депутатлигига номзод С.Қайпназарова ва бошқалар сўзга чиқиб, таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш