127-Қамаши сайлов округидан кўрсатилган номзод сайловчилар билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 127-Қамаши сайлов округидан кўрсатилган номзод Сатторов Шомурод Зокирович ҳамда унинг ишончли вакиллари Худойқулова Махфират ва Ҳайдаров Бекмурод, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига 17-Чим сайлов округидан кўрсатилган номзод, Ўзбекистон қаҳрамони А.Бозоров ва партия фаоллари, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши масъуллари, тумандаги “Чим”, “Қўшкапа”, “Сарбозор” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси қатнашди.

Учрашув давомида учрашув иштирокчилари номзод Ш.Сатторовнинг сайловолди дастури билан таништирилди. Тадбир давомида аҳоли билан номзодлар ўртасида ҳудудда юзага келаётган муаммолар ва бу муаммоларга ЎзХДПдан кўрсатилган номзодлар томонидан илгари сурилаётган ечимлар муҳокама қилинди.



Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш