Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг 1-Қўриқтом сайлов округида ҳудуддаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва аҳолининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишларда Кенгаш раиси, партия депутати Б. Абдуллаев, Қўриқтом маҳалласи раиси У. Таиров ва кўча фаоли Ж. Ҳамдамов иштирок этди. Жараён давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар, хусусан, электр таъминоти билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.
Жумладан, Садо кўчасига 250 кВт қувватга эга янги трансформатор ўрнатиш, шунингдек, Садо ва Ойирдом кўчаларига жами 3 километр узунликдаги электр кабель тармоғини тортиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳалар доирасида бажарилиши лозим бўлган ишлар кўлами ва уларнинг ҳудуддаги электр таъминотини яхшилашга таъсири жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Шунингдек, белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш масалалари юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.