Ҳаётий таклифлар қўллаб-қувватланмоқда
Ҳаётий таклифлар қўллаб-қувватланмоқда

ЎзХДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 29-Жилвон сайлов округидан номзод Шерзод Раҳмонов Шофиркон тумани сайловчилари билан учрашди.

Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда дастлаб номзоднинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг Шерзод Раҳмонов сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидлаш лозимки, номзоднинг дастуридан кундалик муҳим маҳсулотлар, хизматлар, жумладан, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловларни аҳолининг реал даромадлари асосида белгилаш, барча учун сифати кафолатланган таълим тизимини жорий этиш,  қишлоқ мактабларида қишки иситиш тизимини яхшилаш билан боғлиқ муаммоларнинг ечими бўйича таклифлар баён этилган. Бухоро вилояти тупроғи, иқлимига мос қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экишни йўлга қўйиш орқали ҳосилдорлик ва реал даромадларни ошириш масаласига эътибор қаратилган. Ушбу муҳим таклифларни сайловчилар фаол қўллаб-қувватлашди.

Шундан сўнг ЎзХДПдан халқ депутатлари вилоят кенгашига номзод, туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Йўлдошева, туман кенгаши депутатлигига номзод Миржалол Қўндиевлар ҳам ўз сайловолди дастурлари ҳақида сўзлаб беришди.

 Номзодларнинг дастури билан танишган сайловчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш