Номзод Улуғбек Вафоевнинг сайловчилар билан учрашувлари

 

Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 60-Пайариқ сайлов округидан кўрсатилган номзод Улуғбек Вафоев сайловчилар билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда жорий йилги сайловнинг янгича ҳуқуқий шароит ва очиқ демократик муҳитда ўтиши, партия Сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар халқимизни ўйлантириб келаётган долзарб муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Сайловчилар билан самимий мулоқотга киришилиб, уларнинг саволларига жавоб берилди, таклиф-мулоҳазалари тингланди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш