Навоийда очиқ осмон остидаги янгича сайловолди учрашувлари

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан депутатликка кўрсатилган номзодлар иштирокида Навоий шаҳридадаги сайловчилар билан очиқ майдонда тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда партия томонидан кўрсатилган номзодлар сайловчиларга ўз Сайловолди дастурлари ва ундаги ҳудуд аҳолиси муаммоларидан келиб чиқиб киритилган масалалар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Очиқ осмон остида, майдонда ўтказилган янгича тарғибот учрашувида юзлаб навоийлик сайловчилар иштирок этди. Гала-концерт билан давом этган тадбир йиғилганлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш