Нима учун Халқ демократик партияси номзодларига овоз бериш керак?
Нима учун Халқ демократик партияси номзодларига овоз бериш керак?

1. Фақат Халқ демократик партияси бутун халқ манфаатларини ҳимоя қилади.

2. Халқ демократик партияси Сайловолди дастури жамиятда ҳаддан ташқари табақаланишнинг олдини олишга қаратилган.

3. Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида давлат кафолатлаши зарур бўлган минимал ижтимоий стандартлар ҳақида қонун қабул қилиниши зарурлиги кўрсатилган.

4. Ҳар бир фуқаро тирикчилиги учун зарур миқдордан кам бўлмаган маош, пенсия, нафақа, стипендиялар белгиланиши ҳақида қонун қабул қилиниши зарур, деб ҳисоблаймиз.

5. Кундалик энг зарур истеъмол товарлари ва коммунал хизматлар нархлари устидан давлат назорати бўлиши зарур.

6. Дори-дармонлар ва тиббий воситалар нархлари устидан давлат назорати зарур.

7. Аёлларнинг бола парвариши билан уйда бўлган даври тўлиқ меҳнат стажига қўшилиши керак.

8. Мактабгача тарбия муассасаларига болалар 2 ёшдан қабул қилиниши ва бу ташкилотлар шанба кунлари ҳам ишлаши зарурлигини таклиф қиламиз.

Бизнинг партиямиз аҳолини қийнаб турган муаммоларни ўз Сайловолди дастурига киритган, бизнинг номзодларимизга овоз беринг.

Халқ демократик партияси ҳамиша ҳалқ билан!

 

Мақсуда ВОРИСОВА,

Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши раиси ўринбосари,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

← Рўйхатга қайтиш