Сайловчиларнинг хоҳиш-иродаси ҳурмат қилиниши зарур
Сайловчиларнинг хоҳиш-иродаси ҳурмат қилиниши зарур

 

Жорий йил 10 январь куни QALAMPIR.UZ сайтида эълон қилинган “ХДП ва АСДП кураши: сайлов тугаб, машмашаси давом этмоқда” мақолада келтирилган важлар, Тошкент вилояти 47-“Нурафшон” сайлов округида юзага келган ҳолат атрофлича ўрганилди.

Халқ демократик партияси номзоди Акмал Каримовнинг қонуний вакилларида мавжуд фактлар ва QALAMPIR.UZ журналисти аниқлаган ҳолатларга кўра, мазкур округда халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлигига ўтказилган такрорий овоз бериш натижалари “Адолат” СДП номзоди Умид Шоумаров фойдасига ўзгартирилган бўлиши мумкин.

Ушбу ҳолат юзасидан номзод Акмал Каримовнинг қонуний вакиллари Сайлов кодексига мувофиқ мутасадди ташкилотларга мурожаат йўллаган.

Сайлов кодексининг 102-моддасида депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, такрорий овоз бериш натижалари ўзгартирилган бўлиши мумкинлиги юзасидан Акмал Каримовнинг қонуний вакиллари томонидан тегишли ҳужжатлар судга тақдим қилиш учун тайёрланмоқда.

Халқ демократик партияси ваколатли ташкилотлардан сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, низоли ҳолатлар бўйича қонунчиликка бўйсунган ҳолда, чуқур масъулият ҳисси билан иш кўришни сўрайди.

 

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш