Депутат аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди
Депутат аҳолининг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова ўз сайлов округида қатор учрашувларни ўтказди. Хусусан, дастлаб, Чортоқ туман кенгаши депутатлари билан учрашиб, туман аҳолисини ўйлантириб келаётган муаммолар ва таклифлар кўриб чиқилиб, ечими юзасидан фикр алмашилди.

Тумандаги 47-мактабда бўлиб ўтган мулоқот самимий руҳда кечди. Юртимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилиб, ўқитувчилар давлат раҳбарига миннатдорчилик билдиришди.

Шунингдек, “Бешкапа” МФЙ ҳудудидаги 48-мактабдаги учрашув ҳам таълим жонкуярларининг баҳс-мунозарасига айланиб кетди. Ёш авлодга таълим тарбия беришда мактабнинг ўрни беқиёслиги таъкидланиб, таълим сифатига катта эътибор қаратилаётгани ва бу ўз самарасини бераётгани тилга олинди. Айниқса, ўқитувчи мақоми юксалгани соҳа вакиллари ва аҳоли томонидан тўла маъқулланмоқда.

Депутат Ш. Турғунова шунингдек, ўз сайлов округидаги кўплаб маҳалла гузарлари, кўчалар, озиқ-овқат дўконларида бўлиб, аҳолининг ижтимоий яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. Қабул қилинаёган қонунлар, фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш