Депутат маҳаллада
Депутат маҳаллада

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ж.Раҳмонов ва Китоб туман кенгаши депутати З.Норовалар томонидан тумандаги «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар ўрганилди.

Халқ билан мулоқот чоғида аҳолининг яшаш тарзи, бандликни таъминлаш, ўз-ўзини банд қилиш, томорқадан фойдаланиш ва даромад топиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Депутатлар аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича ваколат доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан чиқиш, аҳолининг мавжуд томорқадан самарали фойдаланиб, оиласига даромад топиш йўллари бўйича фикрлар билдиришди, кузатувлар олиб борилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш