Сайловчилар билан мулоқотлар давом этмоқда
Сайловчилар билан мулоқотлар давом этмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўрозалиева Зомин туманидаги Ибн Сино номли коллежда учрашув ўтказди. Унда коллеж ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Йиғилиш иштирокчиларига “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун тўғрисида тушунчалар берилди. Таъкидланганидек, Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

Мулоқотда шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тажрибаси тўғрисида, "Яшил макон "умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, 2024 йил 16 апрелдаги "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий етишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасини 204-сонли қарори ва бу йилги сайлов тизимидаги ўзгаришлар, ХДП сайлов олди дастурлари ҳақида фуқароларга тўлиқ тушунчалар берилди.

М. Ўрозалиева шунингдек, Зомин, Янгиобод, Зарбдор туманларидаги тиббиёт бирлашмалари бирламчи тизим ўрта тиббиёт ходимлари, врачлар билан ҳам учрашувлар ўтказди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш