Депутатимиз янги лойиҳада ғолиб бўлди
Депутатимиз янги лойиҳада ғолиб бўлди

 

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилган эди. Бу усул орқали ўқувчиларнинг эътибори ўқитувчилар томонидан берилаётган билимларни янада чуқурроқ эгаллашга қаратилди.

"Телефонсиз мактаб" лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон ХДП Ангрен шаҳар кенгаши депутати, 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан 300 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш