Ҳар биримиздан янада кўпроқ масъулият талаб қилинади
Ҳар биримиздан янада кўпроқ масъулият талаб қилинади

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Наманган вилоят Янгиқўрғон туманида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, “маҳалла еттилиги” билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда сўнгги вақтларда қабул қилинган қонунлар ҳамда уларнинг фуқаролар ҳаётида қандай акс этиши ҳақида сўз юритилди. Хусусан, яқинда қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши тартиби тушунтирилди.

Учрашувда шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ҳам гапирилиб, Сирдарё вилоятининг "Сайхунобод тажрибаси" асосида олиб борилаётган тизимли ишлар истиқболига эътибор қаратилди. Бундай ўзгариш ва янги лойиҳалар биринчи навбатда ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам манфаатлари нуқтаи-назаридан, уларнинг ҳаёт тарзи, дунёқарашини ўзгартириш мақсадида жорий этилаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва самарали ҳал қилишда “маҳалла еттилиги”нинг ўрни, ўзига хос бундай тартиб давлат ташкилотлари ва оддий аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани, шу боисдан ҳам “эттилик” вакиллари ўз вазифасига янада виждонан ёндашиши лозимлиги қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари муҳокама қилинган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш