ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Янгиобод тумани "Хўжамушкент" қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 5-сонли мактабда маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар, “маҳалла еттилиги”, туман Ўрмон хўжалиги ходимлари, партия фаоллари, партия туман Кенгаши депутатлари иштирокида халқ билан юзма-юз учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева, ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Н.Холматовлар сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, фаровонлик ва тараққиётга эришиш йўлида тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, хорижий тилларни ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтдилар.
Тадбирдан сўнг масъуллар томонидан маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шу билан бир қаторда, маҳалла ҳудудида имтиёзли кредитлар олиб, оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, даромадга эга бўлган фуқароларнинг ҳам хонадонларида бўлишди.