Тошкент вилоятида “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови давом этмоқда
Тошкент вилоятида “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан ўқувчи ёшлар иштирокида “Ёш сиёсатчи – 2024” кўрик-танлови ўтказилмоқда. Ангрен шаҳрида мазкур кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Унда ҳудуддаги 6 та профессионал таълим муассасаларидан 30 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, иқтидорли ёшларнинг ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда қатнашчилар сиёсий билим даражаларини синовдан ўтказмоқда.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Ангрен Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми, 2-ўринни Ангрен кон-металлургия техникуми, 3-ўринни Ангрен 1-сонли касб-ҳунар мактаби қўлга киритди.

Мазкур кўрик танлов Оҳангарон тумани "Ўзбекистон" МФЙ қошидаги 12-мактаб фаоллар залида ҳам қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Танловда 5 нафар ёшлар 3 та шарт бўйича билимларини синаб кўришди. Қатнашчилар ўзларига берилган барча топшириқларга мустақил тайёрланиб, ўз фикрларини ҳудудларидаги муаммоларга боғлаб, эркин баён этишди.

Якунда она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Фотима Комилова 30 балл билан 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Танлов сўнггида иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди. 8 нафар ёш партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш