Депутат Дилбар Мамаджановага сайловчилар ташаккур билдиришди
Депутат Дилбар Мамаджановага сайловчилар ташаккур билдиришди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамаджановага Фарғона туманида яшовчи бир гуруҳ сайловчилардан мурожаат келиб тушди.

Унга кўра, тумандаги “Оқ билол” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ аҳолиси эски, авария ҳолатидаги оилавий шифокор пункти ўрнига, янги, замонавий оилавий шифохона пункти қурилишида амалий ёрдам сўрашган эди.

Маҳалла аҳлининг айтишича, депутатимиз Дилбар Мамаджанованинг саъй-ҳаракатлари натижасида айни кунда лойиҳа қиймати 2 млрд 318 миллион сўм бўлган қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳудуддаги аҳолининг қувончи ичига сиғмаяпти бугун.

Қишлоқ аҳлининг айтишига қараганда, депутат ташаббуси билан мунтазам равишда ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, улар қонун доирасида ҳал этиб борилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароити ўрганилиб, уларга моддий томондан ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Депутатимиз сайловчилар билан учрашувларда кўтарилган ҳар бир масалага эътибор билан қарайди, муаммоларни ҳал этишга жон-жаҳди билан киришади. Бир сўз билан айтганда, сайловчилар депутатдан мамнун.

 

«Ўзбекистон овози», 1.05.2023, №18

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш