Муаммолар депутат назоратига олинди
Муаммолар депутат назоратига олинди

 

Халқ вакиллари бўлган депутатларни халққа янада яқинлаштириш, уларнинг дард ташвишлари билан яшаш ва фуқароларнинг ўзи сайлаган номзодларига ва сиёсий партияларга бўлган ишончини ошириш мақсадида кейинги йилларда қатор амалий натижаларга эришилди.

Бугунги кунда депутатлар халқ орасида, уйма-уй, хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг турмуш шароитларини, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиши кундалик иш режасига айланган.

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ш.Мамадетсоев ўзи сайланган 1-“Маданият” сайлов округида “маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда аҳоли билан мулоқот қилди. Учрашув давомида аксарият мурожаатларга жойида ечим топилди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш