Ҳеч ким ҳеч қачон унутилмайди
Ҳеч ким ҳеч қачон унутилмайди

 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон ХДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси З.Дониёрова ҳамда партия фаоллари ташаббуси билан Термиз шаҳридаги “Звезда востока” номли хусусий мактабда “Ҳеч ким ҳеч қачон унутилмайди” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Мулоқотда партия фаоллари томонидан Она Ватан олдида аждодлар хизмати эътироф этилиб, уларнинг руҳи ёдга олинди. Хотира ва қадр ҳеч қачон эскирмайдиган, унутилмайдиган туйғу эканлиги ўқувчиларга тушунтирилди. Бу сўзлар замирида инсонга, унинг қадр-қимматига, шаънига, хотирасига эҳтиром мужассамлиги ва инсон бор экан, хотира қуёши абадий нур сочавериши тўғрисида тушунчалар берилди.


Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш