Қарорлар ижроси депутатлар назоратида
Қарорлар ижроси депутатлар назоратида

 

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари иштирокида қабул қилинаётган қарорларнинг ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Мамадетсоев олиб бориб, кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги ПҚ-5198-сонли ва 2022 йил 16 июндаги ПҚ-283-сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги “Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 376-сон Қарорининг Сирдарё вилоятида бажарилиши кўриб чиқилди.

Мажлисда тегишли ташкилотларнинг ҳисоботлари эшитилди. Муҳокамалар чоғида Қарорларнинг бажарилмаётган бандлари юзасидан саволлар берилди. Кўтарилган масалалар депутатлар томонидан доимий комиссияда кўриб чиқилиб, сессияга киритишга келишиб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш