Болалар ҳамиша эътиборимизда
“Биргаликда онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашамиз!” Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси ҳамда партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тадбир мазкур шиор остида ташкил этилди.
“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан бўлиб ўтган “Қон топшириш – донорлик акцияси”да партия ходимлари “Ёшлар қаноти” ва “Ёшлар парламенти” аъзолари ҳамда партиямизнинг 50 нафар кўнгилли фаоллари иштирок этди.