Чилонзорда байрам шукуҳи
Чилонзорда байрам шукуҳи

 

Чилонзор туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафаржон Мирзаулуков ҳам ҳар йили анъанавий тарзда ўз округида жойлашган "Мевазор", "2-Қатортол" ва "Яккабоғ" маҳаллаларида яшовчи болажонлар учун унутилмас лаҳзаларга бой, қувноқ тадбирларни ташкиллаштиради.

Куни кеча айни маҳаллаларда яшовчи болажонлар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига таклиф этилди ва депутат кўмагида барча ўйингоҳлардан бепул фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

Байрам муносабати билан салқин ва шинам, замонавий ўйингоҳларга эга боғда мазза қилиб, сайр қилган болажонлар чин дилдан қувонишди ва округ депутати Зафаржон Мирзоулуковга миннатдорлик билдиришди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш