Аёллар ҳолидан хабар олинди
Аёллар ҳолидан хабар олинди

 

Ўзбекистон ХДП Балиқчи туман кенгаши раиси М.Халилова ташаббуси билан Исломобод МФЙда «Аёлларга кўмак» лойиҳаси асосида мулоқот ташкил этилди.

ХДП депутатлик гуруҳи ва тегишли идоралар масъуллари билан бирга маҳаллалардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг мавжуд муаммолари ҳал этилишида кўмаклашиб, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Хусусан, онкология касаллигига чалинган Дилоромхон Солиева, фарзандини даволатиши учун Дилбархон Камоловаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳамда ҳомийлар томонидан дори-дармон ва моддий ёрдам етказилди. Бахтсиз ҳодиса туфайли юра олмай қолган Зулфира Қўзиевага ногиронлик аравачаси, кам таъминланган, ёлғиз яшовчи Насиба Раззақовага озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш