Тиббий хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди
Тиббий хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди

 

Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева бугун Янгиобод туманидаги маҳаллаларда бўлиб, ижтимоий соҳа объектлари ҳолати ва хизмат кўрсатиш сифати билан танишди.

Депутат дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 — 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сон қарори асосида туман тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган 50 қатновли кўп тармоқли поликлиникада бўлди.

Ўрганиш давомида 1 млрд 250 млн сўм маблағ эвазига қад кўтарган ушбу тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати кўздан кечирилиб, мавжуд камчилик ва муаммолар юзасидан тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш