Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улардаги бор имкониятлардан фойдаланишга ва ўз иқтидорларини янада намоён этишига баркамол ёш авлодни тарбиялаш ва ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш давлатимиз олдида турган вазифалардан бири бўлиб, бу давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз».
Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистонда 30 июнь — «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Ёшлар куни муносабати билан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлади.
Сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар самараси натижасида мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс тизими яратилди. Билимли, кенг дунёқарашга эга ватанпарвар йигит-қизларни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Шу етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди. Бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқишга эришилди.
Оддийгина мисол биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланди. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилди. Натижада олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етди.
Президент бу галги ёшлар билан учрашувида ҳам улкан ташаббус ва таклифларни илгари сурди. Хулоса қилиб айтганда, бугун ҳар бир ёш ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиши лозим.
Анвархон ТЕМИРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.