Элликқалъа туманидаги оилавий поликлиникалар фаолияти ўрганилди
Элликқалъа туманидаги оилавий поликлиникалар фаолияти ўрганилди

 

Элликқалъа туманида 1 та марказий касалхона, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 5 та оилавий пункт, 7 та оилавий поликлиника халққа хизмат кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Матниязова иштирокидаги Ишчи гуруҳ Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 65-сонли Оилавий поликлиникаси фаолияти билан танишди.

Қирққизобод овул фуқаролар йиғинида жойлашган Оилавий поликлиника 62 нафар тиббий ходим билан 17327 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Оилавий поликлиникада УТТ, ЭКГ, лаборатория, стерилизация аппаратлари, физиотерапия аппаратлари халқ учун хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган тиббий бригадалари фаолиятини баҳолаш тартиби ва низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи билан тиббий бригадалар ташкил қилинган. Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110 сонли Фармонига ҳамда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215 сонли қарорлари ижросини таъминлаш, бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига янги моделни жорий қилиш мақсадида 9 бригада ташкил қилиниб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Беморларга эндокрин ва юрак қон томир касалликларини олдини олиш ва касалликни эрта аниқлаш мақсадида тиббий кўриклар ташкил қилиниб, амбулатор ҳамда кундузги стационар шароитда бепул дори-дармонлар билан таъминланмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари аҳолига яратилган шароитлар билан танишди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш