Яккабоғ туманидаги Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгашининг пленуми бўлиб ўтди.
Амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби, танқидий таҳлил ва келгусидаги устувор масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишни Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Н.Элмуродова олиб борди. Унда туман кенгаши депутати З.Шукурова, партия фаолларидан Р.Шахобова, Б.Бойназаров ҳамда туман кенгаши “Ёшлар қаноти” раиси Б.Нормуминов сўзга чиқди.
Пленумида Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши ижроия қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан Ҳисоботи кўриб чиқилди. Шунингдек, туман Кенгашидаги партия гуруҳининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан Ахбороти тингланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилганлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Пленум ишида партия Марказий Кенгашининг VIII пленуми 2024 йил, 21 июндаги “Мамлакатда олиб борилган Конституциявий ислоҳотлардан келиб чиқиб, партия Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги қарори кўриб чиқилди. Билдирилган таклифлар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Пленум сўнгида бир гуруҳ ёшлар партияга аъзоликка қабул қилинди.