Ҳудуддаги муаммолилар ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар
Ҳудуддаги муаммолилар ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши мажлислар залида ҳамда Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши биносида “Ўзбекистон ХДП томонидан ўз дастурий мақсадлари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб, аҳолини ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзусига бағишланган онлайн ўқув бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияси аъзоси М.Хасанова очиб берди. Депутат кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Б.Юсупов номзодларни ўз ҳудудидан келиб чиқиб, сайловолди дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан тавсияларини берди.

Шундан сўнг вилоят кенгаши раиси А.Пардаев вилоят, туман, шаҳарлар сайловолди дастурининг асосий устувор йўналишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида рўйхат асосида туманлар раислари Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга кўрсатилиши режалаштирилган номзодларнинг сайловолди дастурини шакллантиришда “Ҳудуддаги аҳолини қийнаётган мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг ечимлари юзасидан аниқ таклифлар бўйича тақдимотини(презентациясини)” намойиш этишди.

Билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида келгуси режалар белгиланди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш