Депутат маҳаллада
ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши депутати Б.Тошпўлатов «Қалия» ва «Бунёдкор» МФЙлари еттилиги ва фаоллари билан биргаликда аҳоли турар жойларида бўлди.
Маҳаллаларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Фуқаролар билан суҳбатлашилиб озодаликни сақлаш, маҳалланинг қиёфасини тубдан ўзгартириш, шунингдек, томорқалардан унумли фойдаланиш масалалари тушунтирилди.