Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари имзо йиғиш жараёнларини уюшқоқлик билан ташкил этмоқда

 

Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловда қатнашишни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизнинг барча ҳудудларида имзо йиғиш жараёнларини амалга оширмоқда.

Жумладан, партия фаоллари томонидан Фарғона вилоятида имзо тўплаш жараёнлари юқори уюшқоқлик билан ўтказилди.

Сайловчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси ғоялари ҳамда бўлажак сиёсий жараёнининг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш