2020 йил 18 март куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари коронавирус инфекцияси профилактикаси юзасидан аҳоли орасида олиб борилаётган ишларга кўмаклашиш мақсадида сайлов округларига чиқиб кетди.
Халқ демократик партиясидан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўранов 65-сайлов округи бўлган Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманига борди.
Олий Мажлис депутати ва туман ҳокими туманда Коронавирус инфекцияси прафилкатикаси билан яқиндан танишишди
Туман ҳокими М.Хамдамов томонидан туманда Коронавирус инфекцияси профилактикаси юзасидан олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Туман марказий шифохонасида ташкил этилган коронавирусга қарши кураш бўйича ШТАБ, тиббиёт ходимларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси, касалликка гумон қилинганларни жойлаштириш учун шифо ўринлари мавжудилиги, дорихоналарда маҳсулот ва дори-дармонларнинг етарли даражада эканлиги ўрганилди.
Депутат, шунингдек, Пахтачи тумани бозор ва дорихоналаридаги нархларни кўздан кечирди.
Тумандаги деҳқон бозори, дўконлари ва дорихоналарида маҳсулот ва дори-дармонларнинг сунъий тақчиллиги, нархларни оширилиши каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатилганлигини кўздан кечирди.
***
Депутатлар томонидан маълум қилинишича, Бухоро вилояти, Пешку туманида, тиббиёт ходимларининг бир марталик ниқоблар билан таъминланишида танқислик мавжуд. Ходимлар ўз ҳисобидан ниқоб сотиб олишмоқда. Тошкент-Андижон темир йўл поездларида дезинфекция ишлари олиб борилмаган (18 март куни соат 820 даги ҳолат бўйича). Шунингдек, Тошкент шаҳар, жанубий вокзали ҳудудидаги дорихоналарда тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар сотувда йўқ. Сабаби суриштирилганда таъминотчилар ушбу маҳсулотларни нархи беш бараваргача қиммат ҳолда таклиф қилаётгани маълум бўлди. Дорихоналар уларни бу нарх бўйича қабул қилишдан бош тортмоқда. Натижада ушбу воситалар чайқовчилар қўлида сотилмоқда.
Депутатлар мутахассислар билан бирга назорат-таҳлил жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.