Мирзачўлда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Сайхунобод тажрибаси асосида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни кенгайтириш, аҳолини маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кичик саноат ва хизматларни йўлга қўйиш, намунавий интенсив боғлар ташкил этиш орқали фуқаролар даромадларини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини Жиззах вилояти Мирзачўл тумани мисолида назорат-таҳлил тартибида ўргандилар.

Депутатлар туманнинг “Янгидала”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Гулзор”, “Боғбон” ва “Мустақиллик” МФЙда бўлиб, ўрганишлар олиб борди. Маълум бўлишича, аҳолининг деҳқон хўжаликлари ва томорқаларида ҳосилдор навларни экиш, юқори даромад олишда томорқалардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, бизнес режалар ишлаб чиқиш, ҳосилдор уруғларни ва навларни ишончли жойлардан олиш, уларга турли хилдаги агротехник хизматлар кўрсатиш мақсадида мавжуд 12 та маҳалланинг ҳар бирида алоҳида кооперациялар ташкил қилинган.

Тумандаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга деҳқон хўжалиги юритиши учун 271 гектар ер майдонлари ажратилган. Натижада, 500 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. Мазкур деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари учун 181 нафар фуқарога туман тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ҳам ажратиб берилган.

Мирзачўл туманидаги 6 606 та аҳоли хонадони томорқаларида 804.2 гектар ер майдонлари мавжуд бўлиб, 167 гектар ер майдонида сабзавотлар, 64 гектар ер майдонида полиз маҳсулотлари, 65 гектар ер майдонида картошка, 64 гектар ер майдонида дуккакли маҳсулотлар, 387 гектар ер майдонида бошқа турдаги экинлар экилган.

Бундан ташқари, бугунги кунга қадар саноат маҳсулотлари экспорти 6,3 млн. долларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 2,1 млн. долларни ташкил этган.

Депутатлар ўрганиш давомида қилинган ишларни эътироф этиб, аниқланган масалалар ечимини назоратга олдилар.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш