Ҳурматли сайловчилар!

 

Сиз азизларнинг ҳамда партиядошларимиз имзоси ва қўллаб-қувватлаши асосида Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг навбатдаги сайловда иштирок этиш учун рухсат берди.

Имзо — бу ишонч дегани! Биз бу ишончни қадрлаймиз. Халқ демократик партиясини қўллаганингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз!

Энди янги, кучли ғояларга бой дастур билан сайлов курашига киришимиз зарур!

Ўтган давр мобайнида электоратимиз, фаолларимиз, турли соҳа мутахассислари билан сайловолди дастури устида ишладик.

Шу кунларда жойларга чиқиб дастуримиз лойиҳасининг оммавий эшитувларини ўтказиш чораларини кўряпмиз.

Сайловолди дастурда давлат ва жамиятни ривожлантириш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга қаратилган бир қатор ғоя ва мақсадларни белгилаб олмоқчимиз. Улар орасида жаҳондаги илғор демократик тенденцияларни ифодаловчи ташаббуслар бор.

 

Ҳурматли сайловчилар!

Биз сайловга қатъий тайёргарлик кўрган ҳолда, ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш учун курашамиз!

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш