Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Ўзбекистон ХДП Ромитан туман кенгаши, туман депутатлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди.
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти, улар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имконият ва имтиёзлар, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида ихчам ва халқчил тилда маълумотлар бериш орқали уларнинг ҳуқуқий билимларини оширилди.
Тадбир иштирокчилари хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларни муҳокама қилиб, ўз таклифларини бердилар.