Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъуллари ва фаоллари, волонтёрлик гуруҳлари, бошланғич партия ташкилотлари томонидан аҳоли ўртасида қизғин тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Кўчаларга партиянинг “Ҳар бир инсон фаровонлиги учун” шиорлари, номзодлар суратлари ва ташаббуслари акс этган баннерлар осиб чиқилган. Қорақалпоқ давлат университети атрофида махсус шохобча ташкил этилиб, дастурдаги таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.
Ҳар бир инсон фаровонлиги, жамиятимиз равнақи йўлида курашаётган партиямизнинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга чақириб, унинг фаолияти ва ташаббусларига оид флаерлар, буклетлар ва янги дастур ўрин олган китобчалар аҳолига тарқатилди.
Аҳоли билан мулоқотлар чоғида сайловларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, ривожланган демократик давлатни барпо этишда барча биргаликда ҳаракат қилиши лозимлиги айтилиб, юртдошларимизга ҳозирги сиёсий жараёнларда бефарқ бўлмаслик муҳимлиги тушунтирилмоқда.