“Хоспис хизмати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббусини илгари сурамиз
“Хоспис хизмати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббусини илгари сурамиз

 

ЖССТ расмий маълумотларига кўра, агар инсоннинг кексалиги даврида унинг соғлиғига етарли даражада эътибор қаратилса кекса ёшлилар ҳам ёшлар каби севимли машғулотлари билан шуғулланиши мумкин. Кексаларга етарли шароитлар яратилмаса, жисмоний ва ақлий имкониятлари чекланиши кузатилса, кекса ёшдагилар кечирадиган давр нафақат уларнинг ўзларига, балки оиласи ва жамият учун ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатларда наслий касалликлар истисно қилинади.

Кекса ёшдагилар ва онкологик беморлар учун ҳаётининг охирги кунларида тиббий ходимлар ва волонтёрлар томонидан тиббий, психологик, ижтимоий ва руҳий даволаш ҳамда қўллаб-қувватлашни қамраб оладиган паллиатив ёрдам кўрсатадиган хоспис хизматларининг ташкил қилиниши муҳим ҳисобланади. Кекса ёшдаги инсонлар ёки оғир дардга чалинганлар, шунингдек, онкологик беморларни ўлим олдидан қўрқмасликлари учун уларни руҳий қўллаб-қувватлаш хоспис хизмати кўрсатувчиларининг асосий мақсади ҳисобланади, чунки улар беморларни оғриқ ва бошқа азобли симптомлардан холи бўлишлари ва оғриқни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишади.

БМТ экспертлари прогнозига кўра, 2050 йилга бориб дунё аҳолисининг 79 фоиздан ортиғи 60 ёшдан катталарни ташкил қилади, шунингдек, уларнинг қариш даражаси кўрсаткичи 72,7 фоизга етиши мумкин. Аҳолининг кексайиши глобал иқтисодий ривожланишга таъсир қилиб, ижтимоий-иқтисодий томондан салбий натижаларни юзага келтириши мумкин. Экспертлар бундай кўрсаткичлар асосида 2050 йил охирига келиб кекса ёшдаги аҳолининг сони 45 миллион кишига етиши мумкинлигини башорат қилишмоқда.

Кексалик даврида сурункали хасталиклар ва уларнинг асоратларидан ташқари, онкологик касалликларнинг ривожланиши хавфи ҳам кўпаяди, шу сабабли кексалик давридаги умр давомийлиги ортиб бораётгани ривожланган ва ривожланаётган давлатлар эътиборининг марказида бўлиб қолмоқда.

Масаланинг долзарблиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжманд аҳоли учун жиддий муаммолар келиб чиқишини кўзда тутган ҳолда Ўзбекистон ХДП кексалар ва онкологик касаллар учун хоспис тизимини ривожлантириш ва “Хоспис хизмати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббусини Сайловолди дастурига устувор йўналиш сифатида киритгани эътиборга молик.

ЖССТ маълумотларига кўра, 80 та аъзо давлатда паллиатив ёрдамни кўрсатиш хизматининг сифати 4 гуруҳга тақсимланган. Биринчи гуруҳга – энг минимал сифатга эга давлатлар, тўртинчи гуруҳга – энг юқори даражадаги сифатга эга бўлган давлатлар киритилган. Мазкур рейтингнинг биринчи 10 талигига кирган етакчи давлатлар — Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия, Ирландия, Бельгия, Тайвань, Германия, Нидерландия, АҚШ ва Франция. Бу давлатларда паллиатив ёрдам ва хоспис хизматлари юқори даражада жорий этилган бўлиб, у соғлиқни сақлаш тизими таркибига киритилган. Республикамиз паллиатив ва хоспис хизматларини ташкил қилиш бўйича 3-гуруҳдаги давлатлар рўйхатига киради. Юртимизда паллиатив ёрдам билан хоспис хизматларини кўрсатадиган муассасалар Тошкент вилоятида 2022 йили Taskin номи билан болаларга паллиатив ёрдам кўрсатадиган хосписни ташкил қилишдан бошланган, бу хизмат бепул.

Партиямиз Сайловолди дастурида илгари сурилаётган йўналиш юртимизда аҳолига кўрсатилаётган кафолатланган тиббий хизматнинг таркибида бўлиши унинг сифати ва самарадорлигини оширишга таъсир қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш