“Короновирусни биргаликда енгамиз”

 

Ўзбекистон ХДП тизимида “Короновирусни биргаликда енгамиз” шиори остида акциялар ўтказилмоқда. Ушбу акцияда партия ташкилотлари ҳамда партия гуруҳлари билан ҳамкорликда аҳолининг кам таъминланган қатламларига озиқ-овқат маҳсулотлари, шахсий гигена воситаларини тарқатиб, уларни пандемияга қарши биргаликда курашишга даъват қилмоқда.

Ана шундай акция Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан ўтказилди. Акцияда партия масъул ходимлари ҳудудларда каронавирус инфекциясига қарши курашиш тўғрисида маълумотлар акс этган буклетлар тарқатиб, маҳалаларда уйма-уй юриб шифокор ва тегишли мутахассисларнинг тавсияларига амал қилган ҳолда шахсий гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилиш, бирдамлик билан чоралар кўриш, уй шароитида карантинга амал қилиш талаби тушунтирилмоқда. Шунингдек, чекка-чекка ҳудудларда кам таъминланган, боқувчиси йўқ ёлғиз кексаларга дори воситалари, ниқоб ва тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Партия депутатлик гуруҳлари томонидан дорихоналарда сотилаётгган дори-дормонларнинг нарх-наволари устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилмоқда.

Партия ташкилотлари ушбу акцияларни ўтказиш орқали коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

 

 

Бекзод ЭШМИРЗАЕВ,

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш